Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

биттаси учун ярим товон тўланади. Ҳадис ҳужжатлари ва улардан чиқариб олинган маънолар шунга далолат қилади. Бу ишда эркак ёки аёлнинг фарқи йўқ. Чунки кўкраклар аёллар учун қандай аъзо ҳисобланса, эркаклар учун ҳам шундай аъзо ҳисобланади. Лекин аёл кўкрагининг фаолияти сут беришдир. Агар жиноят туфайли кўкрак ўз фаолиятини йўқотиб, сут бермай қўйса, бир товон тўланади. Ўз фаолиятини йўқотгани билан кўкракнинг ўзи сақланиб қолган бўлса-да, фаолият йўқолгани учун бир товон тўланади. Кўкракларни кесиш билан уларни фалаж қилиш баб-баробардир. Чунки кўкракларни фалаж қилишнинг маъноси уларни ўлдириш, деганидир. Диркиллаган кўкракларга шикаст етказилса, одил судда кўриб чиқилади, чунки бунда фаолиятни ишдан чиқариш йўқ. Энди агар кўкракнинг учига шикаст етказилса ва натижада сут қочса, бир товон тўланади. Сут қочмаса, унинг миқдори кўкракка қараб ва товоннинг саккиздан бири билан белгиланади.


Умуртқа: Умуртқа елкадан думғазагача бўлган суякдир. У миядан думғазагача бўлган ариқча ҳам дейилади. У бир неча бўлакчалардан таркиб топади. Фаолияти аъзоларга намликни тарқатиб беришдир. У ишдан чиқса, одам жимоъ қилолмай қолади, қаддини ҳам кўтара олмайди. Унинг фаолиятини йўқ қилиш учун ҳамма бўлакчаларини ишдан чиқариш шарт эмас. Биттасига шикаст етказилса, фаолият йўқ бўлади. Бу ишда эркак ҳам, аёл ҳам баробар. Умуртқа инсоннинг битталик аъзоларидан бири ҳисобланади. Бўлакчалари эса аъзолар эмас, унинг қисмларидир. Умуртқага шикаст етса, бир товон тўланади, фаолияти йўқ қилинса ҳам бир товон тўланади. Унинг бир ёки бир неча бўлакчаларига шикаст етказилиши натижасида фаолияти ишдан чиқса, бир товон тўланади. Фаолиятининг маълум бир қисмини ишдан чиқарса, ўшанга яраша товон тўланади. Бўлакчалардан бирига шикаст етказилса-ю, лекин фаолият ишдан чиқмаса, ўша бўлакчага яраша товон тўланади. Жимоъ қилолмай қолиш каби айрим фаолиятлари ишдан чиқиб, айримлари сақланиб қолса, ишдан чиққанлари миқдорича товон тўланади. Хуллас, умуртқанинг ҳукми инсондаги битталик аъзонинг ҳукми кабидир. Ҳадисда шунга ҳужжат келган. Пайғамбар с.а.в. Амр ибн Ҳазмга ёзган мактубларида:


«وَفِي الصُّلْبِ الدِّيَةُ»
«Умуртқа учун бир товон», деганлар.

 

162-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222